icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Темир йўл инфратузилмаси кўздан кечирилди

01.05.2025

Давлатимиз раҳбари юртимизда ишлаб чиқарилаётган вагонлар ва Урганч-Хива электрлаштирилган темир йўлини кўздан кечирди.

Бугунги кунда 465 километрлик “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўли электрлаштирилиб, ҳимоя тўсиқлари ўрнатилди ва зарур иншоотлар қурилган. Бу йўналиш учун Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компаниясидан юқори тезликдаги 6 та электропоезд харид қилиниб, келгуси йилдан “Жалолиддин Мангуберди” номи остида Тошкент-Хива йўналишига қўйилади. 

Натижада йилига 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади. Ҳозирда Тошкентдан Хивага 14 соатда етиб борадиган поезд мазкур йўналишда ҳаракатга қўйиладиган электропоезд имкониятлари туфайли 7 соат 40 дақиқада етиб боради. 

Шунингдек, юк поездлари ўтказувчанлиги қарийб 6 миллион тоннага етади. Ҳозир бу кўрсаткич 1 миллион тонна. 

Президентимизнинг 2023 йил 10 октябрдаги темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарори асосида вагонсозлик тармоғи ҳам мустаҳкамланмоқда. Жумладан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллари йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш учун йўналтирилган. Жорий йил биринчи чоракда дастлабки 10 та йўловчи вагони қуриб битказилди.

Давлатимиз раҳбари улардаги қулайликларни кўздан кечирди. 

Келгуси икки йилда йўловчи вагонлари сони 70 тага кўпайтирилиб, эски турдагиларидан босқичма-босқич воз кечилади. Натижада йилига бир миллион нафардан ортиқ қўшимча йўловчини ташиш имконияти яратилади.

Президент ушбу янги поездда жамоатчилик билан бирга Урганчдан Хивага борди. Йўл бўйлаб жойлардаги ободончилик, дала четларида экилган кўчатларни кузатиб борди. 

Вилоятда ўтган йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қарийб 10 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилган. Йирик саноат корхоналари томонидан “яшил белбоғ”лар барпо этилган. 

Бу йил эрта баҳорда ҳам зироатчилик кўлами кенгайди. Вилоятдаги 1 минг 100 гектардан зиёд дала четлари ва каналлар атрофидаги майдонларга даромадли маҳсулотлар экилди. Уларни кафолатли харид қилишга тадбиркорлар бириктирилган. “Agroko‘makchi” мобил иловаси орқали дала четлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка етказилмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo