icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

01.05.2025

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш, янги истиқболли режаларни белгилаш мақсадида 1 май куни Хоразм вилоятига келди.

Бу ўлка қадим тарихи ва маданияти билан туризм жозибадорлигига эга. Ҳозирги иқтисодий равнақи туфайли ишбилармонлик ташрифлари ҳам кўпаймоқда. Лекин Урганч халқаро аэропорти аҳоли ва меҳмонлар талабига тўла жавоб бермаяпти. У соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади, холос. Бу қатновларни кўпайтириш имконини бермаяпти. Шунинг учун бу аэропортни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш кўзда тутилган. 

Ташриф чоғида давлатимиз раҳбарига ушбу лойиҳанинг бориши ҳақида ахборот берилди.  

Бу борада 2024 йил 1 августда эълон қилинган очиқ тендер икки босқичда ўтказилиб, унда Франция, Корея, Туркия, Қатар каби давлатлардан саккизта компания иштирок этди. Якунда идоралараро тендер комиссиясининг қарори билан Корея Республикасининг Incheon International Airport Corporation компанияси ғолиб деб топилди.

Президентимиз ушбу компания ва лойиҳа раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Компания президенти Инчон халқаро аэропорти сиғими бўйича дунёда учинчи ўринда туриши, сервис бўйича етакчилардан бири эканини айтди. Урганч компаниянинг иккинчи аэропорти бўлишини таъкидлаб, уни янгилаш ва бошқариш режаларини маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари бундай илғор компания билан шерикликдан хурсандлигини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикрларини билдирди.

- Хоразмда кўплаб замонавий меҳмонхоналар, дам олиш ва савдо марказлари барпо этаяпмиз. Келажакда сайёҳлар оқимини 5 миллионга етказишни мақсад қилганмиз. Буни аэропорт билан ҳамоҳанг қилсак, ўзаро манфаатли бўлади, даромад кўпаяди, - деди Шавкат Мирзиёев.

Хорижий авиакомпаниялар билан ҳамкорликда самолётлар олиб келиб, ташувларни кўпайтириш бўйича фикр алмашилди. Ушбу шерикликдан фойдаланиб, сервис бўйича Корея тажрибасини ўрганиш, мутахассисларимизни ўқитиш ва малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 223 миллион АҚШ доллари бўлиб, унинг доирасида янги учиш-қўниш йўлаги, йўловчи ва юк терминаллари қуриш, “ICAO” талабларига жавоб берувчи ёритиш-сигнал қурилмалари ўрнатиш, махсус техникалар харид қилиш кўзда тутилган. 

Қурилиш-реконструкция ишлари 2025-2027 йиллар давомида амалга оширилади. Буларнинг натижасида аэропорт Boeing 747 ва Airbus 350 каби йирик ҳаво кемаларини қабул қилиш имконига эга бўлади. Аэровокзалнинг умумий майдони 39 минг квадрат метрга етиб, соатига 1 минг 300 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қуввати яратилади. 

Умуман, бундай замонавий инфратузилма орқали Хоразм аэропорти энг қулай йўналишлардан бирига айланади. Хоразмнинг хорижлик сайёҳлар учун жозибадорлигини оширишга ҳамда мамлакатимиз авиация соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Бўлажак янги терминал лойиҳаси ҳам тақдимот қилинди. Президентимиз  унинг ички ва ташқи қиёфасида миллий руҳни акс эттириш бўйича тавсиялар берди.

Шу ерда давлатимиз раҳбари журналистлар билан ҳам мулоқот қилди. Хоразмга ташрифдан мақсад янги марраларни белгилаб, иқтисодиёт кўрсаткичларини янада ошириш, вилоятда яшаётган 2 миллиондан зиёд аҳолининг шароитини яхшилаш, иш ўринлари очиб, одамларнинг даромадини кўпайтириш экани таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo