icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ижтимоий ҳимоя тизими бўйича таклифлар тақдимот қилинди

29.04.2025

Давлат раҳбарига камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Мамлакатимизда эҳтиёжманд инсонлар алоҳида эътиборга олиниб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида бундай оилаларга меҳнат, таълим, соғлиқ сақлашни каби соҳаларда кўмаклашилмоқда.

Шу билан бирга, бу жуда кенг ва узлуксиз жараён бўлиб, доимий такомиллаштиришни тақозо этади. Жумладан, камбағал оилаларни уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига қараб, уч тоифада қўллаб-қувватлаш таклиф қилинмоқда.

Камбағал оилаларга 100 дан ортиқ турдаги ижтимоий хизмат, ёрдам ва имтиёзлар тақдим этилади. “Камбағал оилалар реестри”га киритиш тартиб-таомиллари қонунчилик ҳужжати даражасида белгиланади. Уларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режалар тасдиқланиб, манзилли хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади. Бундай инсонлар бандлигини чекловчи омиллар бартараф этилиб, муайян даромад топишига шароит яратилади.

Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади. Камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланади.

Тақдимотда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш чоралари ҳақида ҳам ахборот берилди.

Унга кўра, ногиронлиги бор инсонларни ишга олган енгил саноат корхоналарига солиқ имтиёзлари бериш, бундай ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш, тадбиркорларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш каби рағбатлар кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, электрон савдо майдончаси орқали ногиронлиги бор шахсларга тегишли товар ва хизматларни харид қилиш миқдори оширилади. Уларга касб-ҳунар ўргатиш учун техникумларда инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш мақсадида “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади. Бундай инсонларга кундузги қатнов асосида ёки уйда қараб туриш, маиший юмушларда кўмаклашиш, йўқотилган ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш, касалликларнинг олдини олиш каби тиббий-ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари таклифларни маъқуллаб, уларни тизимли йўлга қўйиш ва бажарилишини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo