icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти "ИННОПРОМ" халқаро кўргазмасини бориб кўрди

28.04.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 апрель куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрди.

Кўргазма “Central Asian Expo Uzbekistan” мажмуасида ўтказилмоқда. Экспозициянинг умумий майдони 18 минг квадрат метрдан зиёд. Унда Россия, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан 10 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Кўргазмада машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, IT ва бошқа тармоқлардаги етакчи корхоналарнинг технологик ечимлари, замонавий ускуналари ва тайёр саноат маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Павильонлар ва экспозицияларни кўздан кечириш чоғида давлатимиз раҳбари иқтисодий кооперация учун катта салоҳият ва янги бизнес ғоялар ишлаб чиқиш учун яхши имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Форум янги йирик лойиҳаларни илгари суришга суръат бағишлаши, узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашувлар ўтказди.

Россия делегацияси раҳбари Президентимизга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўтган йил май ойида Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръати сақланиб қолмоқда, икки мамлакат ҳудудларини фаол жалб этган ҳолда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, кооперация лойиҳалари ва дастурларини илгари суриш, шу жумладан "Иннопром" форуми доирасида ўзаро мувофиқлашган ечимларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувда етакчи корхоналарнинг саноат кооперациясини ва фаол гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жадал мулоқотларни давом эттириш, нефть-газ, кимё, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудларидаги саноат зоналари доирасида қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

"Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев билан суҳбатда тинч атом соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ядро технологияларини қўллаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “МИФИ” филиали негизида кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари давра суҳбатида иштирок этди. Унда икки мамлакат ҳудудлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тақдимот қилдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo