icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига

26.04.2025

Ҳурматли фестиваль қатнашчилари, муҳтарам меҳмонлар!

Аввало, сиз, азизларни очиқ осмон остидаги бетакрор музей шаҳар – қадимий Хивада ўтказилаётган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиши билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бугунги санъат байрамида иштирок этаётган нуфузли халқаро ташкилотлар ва қардош мамлакатлар вакилларига, дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатидан келган халқ ижодиёти намояндалари, атоқли маданият ва санъат арбобларига самимий ташаккурим, юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Саховатли Ўзбекистон заминига, кўҳна Хоразм диёрига хуш келибсиз!

Қадрли дўстлар!

Халқаро нуфузи тобора ортиб бораётган мазкур анжуман бу йил кўҳна Шарқ гавҳари – бетакрор Хоразм диёрида ўтказилаётгани унга алоҳида руҳ ва мазмун бағишламоқда. Бу ўлканинг достончилик мактаби ғоят қадимий ва бой тарихга эга бўлиб, “Лазги” каби дунёга машҳур мумтоз куй-қўшиқлари, гўзал рақслари айнан ана шу азим дарёдан озиқланиб келмоқда, десак, тўғри бўлади.

Бу қутлуғ заминдан етишиб чиққан Ўзбекистон халқ бахшилари “Бола бахши” – Қурбонназар Абдуллаев, “Қаландар бахши” – Рўзимбой Норматов, Абдулла Қурбонназаров, Етмишбой Абдуллаев каби ёрқин овоз ва истеъдод соҳиблари томонидан юксак пардаларда куйланган “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Гўрўғли”, “Авазхон”, “Алпомиш” ва “Хирмондали” каби халқ достонлари миллий маданиятимизнинг ўлмас дурдоналари сифатида маънавиятимиз хазинасидан мустаҳкам жой эгаллаганини чуқур миннатдорлик билан эътироф этамиз ва бахшичилик санъатининг бугунги давомчиларига ижодий ютуқ ва равнақ тилаймиз.

Ҳурматли фестиваль иштирокчилари!

Фестиваль кунларида сизлар санъатни чин дилдан севадиган меҳмондўст, бағрикенг халқимиз билан самимий мулоқотлар ўтказиб, юртимизнинг бой тарихи, маданияти ва безавол қадриятлари, табаррук масканлари, Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт ютуқлари, жумладан, бахшичилик санъатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ёрқин таассуротларга эга бўласиз, деб ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, танлов иштирокчилари ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция ишига муваффақият тилайман.

Энг эзгу ва халқчил ҳис-туйғуларни тараннум этишда сизларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ва илҳом доимо ёр бўлсин!

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo