
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари биргаликда дарахт экдилар
24.04.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда эман дарахтини экдилар.
Маросим икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги қатъий интилишнинг рамзи бўлди.