
Етакчилар "Боқий шаҳар" мажмуасида бўлдилар
23.04.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда "Silk Road Samarkand" халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этдилар.
Олий мартабали меҳмон халқимизнинг бой маданий меросини акс эттирувчи кўргазмалар, ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.