
Давлатимиз раҳбари Самарқандга келди
23.04.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрига келди.
Бугун давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади.
Куннинг иккинчи ярмида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан мамлакатимизга келади. Етакчилар музокаралар ўтказиши ва қатор тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.