icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Кимё саноатини диверсификация қилиш бўйича режалар кўриб чиқилди

22.04.2025

Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Ислоҳотлар натижасида тармоқда бозор тамойиллари жорий этилиб, инвестицияларга кенг йўл очилди. Ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш учун Навоий, Фарғона, Қўнғиротда 3 та кимёвий кластер, Чирчиқ ва Жиззахда 2 та технопарк ташкил этилди. Қўқон суперфосфат заводи тўлиқ модернизация қилинди.

Сўнгги беш йилда 23 та янги корхона очилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Тармоққа халқаро брендлар кириб келди, кичик тоннажли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Буларнинг самарасида кимё саноатида ишлаб чиқариш 1,5 баробар ўсди.

Тақдимотда мутасаддилар бу йилги ишлар ва режалар тўғрисида ҳисобот берди.

Қайд этилганидек, жорий йил биринчи чоракда тармоқда 181 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилган, 39 миллион долларлик 3 та лойиҳа ишга туширилган.

Энди иккинчи чоракда 170 миллион долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан “яшил” водород ва циан тузлари корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.

Рақамлаштириш жараёни давом эттирилиб, тармоқнинг ҳамкор соҳалар билан интеграцияси кенгайтирилади. Кимё заводларининг ягона ғазначилик тизимида қўшимча модуллар очилади. “Ягона рақамли платформа” якунига етказилиб, корхоналарнинг 15 та иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилади.

Яна бир муҳим вазифа – энергия самарадорлик. Энергияни тежаш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш орқали таннархни камайтириш зарурлиги таъкидланди. 

Соҳада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги кўрсатиб ўтилди. Жадал ривожланаётган ички бозорда маҳсулотларга талаб ортаяпти. Жаҳон бозоридаги нобарқарор шароит ҳам янги вазифалар қўймоқда.

Шу боис тармоқни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, маҳаллийлаштириш ва қўшилган қийматни ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Мутасаддиларга ҳозирги замон талаблари ва келгуси иқтисодий прогнозлар асосида кимё саноатини ривожлантириш бўйича янги дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда янги йўналишларни ўзлаштириш орқали тармоқни диверсификация қилиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo