icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Спорт таълими ва олимпия ҳаракати бўйича режалар кўриб чиқилди

16.04.2025

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятидаги ижтимоий хизматлар марказига ташрифи чоғида спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан ҳам танишди.

Бугунги кунда юртимизда 10 миллиондан зиёд аҳоли оммавий спорт билан шуғулланмоқда. Туманларда, таълим ва меҳнат жамоаларида турли мусобақалар ўтказилмоқда.

Энди бу кўрсаткични 15 миллионга етказиш мақсад қилиб қўйилган. Бунинг учун “Маҳалла лигаси”, “Мактаб лигаси”, “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Касаба уюшмалари кубоги” каби мусобақалар ташкил этилади.

Шу йил 13 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида спортчи ёшларни саралаш ва маҳоратини ошириш бўйича топшириқлар берилган эди. Шунга мувофиқ, селекция, спорт таълими ва олимпия тизимини янги босқичга олиб чиқиш ишлари бошланган.

Бунда ҳудудлардаги 254 та спорт мактаби, олимпия йўналишларига ихтиослашган 56 та спорт мактаби миллий терма жамоаларга асосий захира бўлади. Жойлардан сараланган ёшлар тана антропометрияси ва қобилиятидан келиб чиқиб, мақсадли тайёрланади.

Уларни пишитиб бориш учун йилига икки марта “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалар тизими йўлга қўйилади. Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили декабрда Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган “Президент Олимпиадаси”да иштирок этади. Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.

Президентимиз спорт таълимида вертикал тизимни такомиллаштириб, илғор услуб ва ёндашувларни  татбиқ қилиш зарурлигини таъкидлади. Спорт мактабларининг натижадорлигини ошириш, қобилиятли ёшларни етук спортчилар этиб тарбиялаш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo