icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Покистон билан келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш муҳимлигини қайд этди

07.04.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Президент Асиф Али Зардарий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри парвозлар сони ортмоқда, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форумлари ва кўргазмалар мунтазам ўтказилмоқда.

Яқинда Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида эришилган келишувларнинг самарали ижросини таъминлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги устувор лойиҳа ҳамда дастурларни жадаллаштириш, шу жумладан Трансафғон йўли қурилишини илгари суриш, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo