icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлат раҳбарлари қўшма концертда иштирок этдилар

31.03.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров уч мамлакат маданият ва санъат усталарининг концертида қатнашдилар.

Давлатимиз раҳбари ўз сўзида биродар халқларни баҳорий янгиланиш байрами Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити билан чин дилдан қутлади.

- Бугун халқларимиз учун ҳақиқатан ҳам катта ва узоқ кутилган байрам. Биз уч давлат чегараларининг туташ нуқтаси ҳақидаги тарихий шартномани имзоладик. Бундан буён чегаралар – биродарлик чизиқлари, янги имкониятлар, бунёдкорлик ва ҳамкорлик маконидир, - деди Президент.

Халқларимизнинг муқаддас тупроғи, дини, тақдири бир, ташвиш-у қувончлари, интилишлари ўхшаш экани таъкидланди. Энди бу гўзал заминни бугунги ва келажак авлодлар муносиб ва бахтли яшаши учун биргаликда обод қилиш бизнинг бурчимиздир.

Кейинги йилларда умумий сиёсий ирода туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда улкан ижобий ўзгаришлар юз берди.

Бугун Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома кучга кирди. Яқин кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳам шундай ҳужжат имзоланади.

Савдо, инвестициялар, юк ташиш, фуқароларнинг борди-келдиси изчил кўпайиб бормоқда. Муваффақиятли кооперация лойиҳалари сони ошмоқда.

Бугунги музокараларда ишбилармонлик ва маданий алмашинувлар учун қулай шароитлар яратиш, тўғридан-тўғри парвозлар сонини кўпайтириш, чегараолди ҳудудлардаги шаҳарлар ўртасида янги автобус йўналишларини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилгани қайд этилди.

Маданий тадбирлар, ижодий фестиваллар, ёшлар форумлари, спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиб боришга алоҳида эътибор қаратилди.

- Санъат чегара билмайди, унинг буюк вазифаси одамларни бирлаштириш. Уч мамлакатнинг истеъдодли санъат усталари ижросидаги бугунги концерт ҳам маданиятларимизнинг бойлиги, ранг-баранглиги ва муштараклигини яна бир бор намойиш этади, - деди сўзининг якунида Ўзбекистон Президенти.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo