icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари қўшма лойиҳалар ижросининг боришини муҳокама қилдилар

31.03.2025

Хўжанд шаҳрида ўтаётган уч томонлама саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида етакчилар баҳор айёми Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Бугун бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар якунлари, уларнинг асосий натижаси сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолангани юксак баҳоланди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишдаги ютуқлар мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 70 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан қўшма Инвестиция жамғармаси кўмагида саноат кооперацияси муваффақиятли ривожланмоқда.

Энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилишини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар.

Президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo