
Ўзбекистон Президенти Тожикистонга жўнаб кетди
31.03.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.
Мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этади ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказади.