icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари "Медеу" тоғ-чанғи кластерини бориб кўрдилар

29.03.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев "Медеу" тоғ-чанғи кластерига ташриф буюрдилар.

Давлатимиз раҳбарига сел-сув тошқинларидан ҳимоя қилиш мақсадида денгиз сатҳидан 1750 метр баландликда барпо этилган "Медеу" тўғонининг яратилиш тарихи ва архитектуравий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

"Медеу" тўғонининг тепасига 842 поғонадан иборат "Саломатлик зинапояси" олиб боради. 2011 йилда тўғон ёнида "Шимбулоқ" тоғ-чанғи масканига элтувчи 4,5 километр узунликдаги дор йўли қурилган.

"Медеу" спорт мажмуаси 1972 йилда барпо этилган бўлиб, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда жойлашган.

Мажмуа муз майдонининг юзаси 10,5 минг квадрат метр бўлиб, бир вақтда 3 минг нафаргача кишини қабул қила олади. Ҳар йили унга 400 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюради.

Бугунги кунда мажмуа спорт, туризм ва маданият кластери сифатида фаолият юритмоқда. Спорт мусобақалари, оммавий конки учиш, маданий тадбирлар, фестиваллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

2011 йилда бу ерда VII қишки Осиё ўйинлари, 2017 йилда Бутунжаҳон Универсиада мусобақалари ўтказилган.

Танишув чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ёш фигурали учувчиларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo