icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари бўйича ахборот берилди

26.03.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни энергия ресурсларини иқтисод қилиш, истеъмол самарадорлигини ошириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Энергия ресурсларининг энг кўп сарфи, аввало, иқтисодиёт тармоқларига тўғри келади. Эски даврларда қурилган заводлар экология ва энергия самарадорлик талабларига жавоб бермаган. Йиллар давомида модернизацияга етарли эътибор берилмаган. Баъзи жойларда электр ва газ кунлаб бўлмаган. Саноат корхоналарида истеъмол ва йўқотишлар кўп бўлган.

Шу боис сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳалари энергия самарадорлик жиҳатидан янгиланмоқда. Йирик корхоналар ва энергетика тармоқлари кесимида алоҳида дастур амалга оширилмоқда.

2030 йилга бориб, мамлакатимиз аҳолиси 41 миллионга етиши, иқтисодиёт 2 карра ўсиши кутилаяпти. Бу энергия ресурсларига бўлган талабни ҳозиргидан 1,5 карра оширади. Шунинг учун янги лойиҳаларни ишга тушириб, қувватни кўпайтириш билан бирга энергияни тежаш чораларини кўриш зарур.  

Йиғилишда мутасаддилар шу борадаги ишлар ва келгуси режалар тўғрисида ахборот берди.

Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ, ўтган йилги тажрибани давом эттириб, жойларда энергияни тежаш имкониятлари олимлар иштирокида илмий асосда ўрганилмоқда. Хусусан, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахдаги ўрганишларда 870 миллион киловатт соат электр ва 420 миллион куб метр газни иқтисод қилишнинг янги имкониятлари аниқланди. Масалан, бу вилоятлардаги кичик ва ўрта саноат корхоналарида 35 мингга яқин эскирган ускуналарни тежамкорига алмаштириб, йилига 385 миллион киловатт соат электр ва 50 миллион куб метр газ тежаш мумкин.

Туман ва маҳалларда энергияни иқтисод қилиш бўйича имкониятлар жуда кўп. Масалан, 300 та маҳаллада 100 мегаваттли кичик қуёш станциялари барпо қилиб, шу йилнинг ўзида 45 миллион куб метр газ тежаса бўлади. Бундан ташқари, канал ва сойларда қуриладиган мингдан зиёд микро ГЭСлар ҳисобига қўшимча 175 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.

Кўчаларни ёритишга ҳам йилига 200 миллион киловатт электр сарфланаяпти. Қуёш панелли чироқлар ўрнатилса, истеъмол 2 карра камаяди.

Шу каби имкониятлар ҳисобидан, бу йил 1,1 миллиард куб метр табиий газ ва 2,6 миллиард киловатт соат электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча режа олинди.

Давлатимиз раҳбари, биринчи навбатда, йирик саноат корхоналарида замонавий тежамкор ускуналар ўрнатиш, энергия исрофини камайтириш зарурлигини таъкидлади. Ҳукуматга бу соҳада янгича ижро ва назорат тизимида ишлаш топширилди.

Ишхоналар ва уй-жойларда энергияни тежаш маданиятини ошириш ҳам муҳим. Электр ва газни беҳудага ёқиб қўймаслик, қуёш панеллари ва бошқа муқобил манбалардан фойдаланиш ҳам анча ҳажмни тежайди.

Фарғона водийси вилоятларида аҳоли зич жойлашганини ҳисобга олиб, уларни энергия билан таъминлашда алоҳида ёндашув ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бу тажриба босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo