icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида

18.07.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, №ПҚ-3138, 18 июль 2017 йил

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, давлат ва жамоат ташкилотларининг таклифларини инобатга олиб:

1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда – Дастур деб юритилади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Дастур ижросини таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Республика ишчи гуруҳи (А.Н.Арипов):

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг юқори савияда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борсин.

4. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурда кўрсатилган тадбирларнинг юқори савияда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.

5. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситаларига Дастур тадбирларининг амалга оширилишини мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси К.К.Куранбаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                     Ш. Мирзиёев

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo