
Т.Мансуровни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
18.03.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониМамлакатимизда томорқачиликни ривожлантириш, жумладан, сабзавотчилик ҳамда асаларичиликни самарали йўлга қўйиш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, ўзининг ташаббускорлиги, омилкорлиги, бой тажрибаси ва меҳнатсеварлик фазилатлари билан бошқаларга шахсий намуна кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги учун Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси Мансуров Тўлқинжон Носирович «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев