icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Ўзбекистон билан Франция ишбилармонлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

12.03.2025

Париж шаҳрига ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари 2018 ва 2022 йилларда ушбу мамлакатга расмий ташрифлари ҳамда 2023 йилги Самарқанд саммитида ҳам Франция тадбиркорлари билан учрашган эди.

Бугунги форум ана шу очиқ ва конструктив мулоқотнинг давоми бўлди. Бу галги учрашув унда Ўзбекистоннинг хусусий компаниялари раҳбарлари ва вакиллари ҳам иштирок этгани билан ажралиб туради.

Тадбирда Франциянинг ташқи савдо ва хориждаги француз фуқаролари ишлари бўйича вазир-делегати Лоран Сен-Мартен, Франция тараққиёт агентлиги бош директори Реми Риу, "MEDEF International" раҳбари - "Orano Mining" компанияси бошқаруви раиси Клод Имовен, шунингдек, икки мамлакат етакчи компаниялари, инвестиция ва банк-молия институтларининг 60 дан ортиқ раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Франция бизнеси томонидан SUEZ, Veolia, Total, EDF, Voltalia, Orano, Meridiam, Saint-Gobain, Imerys, Natixis, Societe Generale, BPI France, Airbus, MND, Eiffage, Schneider Electric, Total Energies, Alstom, Technip Energies, Egis, ADP Group, Ellipse Projects, Assystem, АТR ва бошқа компаниялар қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан ўтган самарали музокараларни юксак баҳолаб, ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

Учрашувнинг асосий натижаси сифатида Ўзбекистон-Франция муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш ҳақида тарихий қарор қабул қилинди.

Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришда икки мамлакат етакчи компаниялари муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.

Франция ишбилармон доиралари вакилларига Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирилди.

Жорий йил январь ойида "MEDEF" таркибидаги йирик компаниялар раҳбарларининг Тошкент шаҳрига ташрифи натижалари юксак баҳоланди.

Франция компаниялари билан мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик тармоқларида қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ушбу мамлакат инвестицияларини фаол жалб этиш ва илғор технологияларни жорий этиш, Франция корхоналарининг ечимлари, тўпланган катта тажриба ва билимларини қўллашдан Ўзбекистон манфаатдор.

Ўзбекистон Президенти Франция билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Франция компаниялари билан 2027 йилгача бўлган даврга мўлжалланган инновацион ва саноат кооперацияси дастури бунга хизмат қилади. Унга умумий қиймати 6,5 миллиард евро бўлган аниқ йўналиш ва лойиҳалар киритилган.

Дастурни амалга ошириш доирасида Франциянинг етакчи банк ва молия ташкилотларини фаол жалб қилган ҳолда бизнес ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари кенг жорий этилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари муҳим минерал ресурсларнинг истиқболли конларини ўзлаштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш материаллари, кимё ва фармацевтика тармоқлари, электротехника саноати, қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва бошқаларни Ўзбекистон-Франция ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтди.

Энергетикада энергия ишлаб чиқариш ва сақлаш қувватларини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудларида сув хўжалиги, коммунал, туризм, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамкорликни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга.

- Икки мамлакат компаниялари иштирокидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш мақсадида доимий фаолият юритадиган Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этишни таклиф қиламан. Биз томондан унга Ўзбекистон Бош вазири раҳбарлик қилади. Биринчи учрашувни июнь ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказишимиз мумкин. Барчангизни ташкил этилаётган кенгашнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида бўлажак тадбирда фаол иштирок этишга таклиф этаман, - деди давлатимиз раҳбари.

Ўз навбатида, Франция ишбилармон доиралари вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари ишбилармон доиралар вакилларига муваффақиятлар тилаб, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Ўзбекистон Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган "йўл хариталари" асосида эришилган келишувлар ижроси устидан назоратни таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo