icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича таклифлар тақдимот қилинди

28.02.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали ташкил қилишга оид тақдимот билан танишди.

Иқтисодиётда давлат улушини кескин қисқартириш бўйича мамлакатимизда катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. 2019 йилда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” қонун қабул қилингани бунга кенг йўл очди.

Бундай шериклик ижтимоий соҳаларда яхши натижалар бераяпти. Масалан, 1 миллион 200 минг ўринли хусусий боғчалар очилгани туфайли қамров даражаси 77 фоизга чиқди. Олий таълим тизимида 57 та лойиҳа самарасида 29 минг талаба ётоқхона билан таъминланди. Тиббиётда отоларингология, диагностика, лаборатория каби хизматларда хусусий сектор улуши анча юқори.

Шунга қарамай, бу борада ҳали имконият ҳам, талаб ҳам кўп. Тақдимотда тиббиёт, таълим, маданият ва спорт йўналишларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида жами қиймати 1,2 миллиард долларлик 5 та, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида 745 миллион долларлик 6 та ҳамда олий таълим соҳасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш чоралари белгилаб олинди.

Хусусан, Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида кўп тармоқли замонавий клиникалар қурилади. Ҳудудлардаги марказий шифохоналарда тиббиёт билан боғлиқ бўлмаган хизматлар хусусий секторга ўтказилади.

Маданият ва спорт соҳаларидаги айрим фаолиятларга хусусий секторни жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирги кунга қадар 43 та маданият маркази хусусий секторга берилган бўлиб, яна қўшимча 127 тасини бериш имконияти аниқланган.

Шу каби бўш турган бассейн, спорт зали ва майдонларини ҳам янгилаб, соғломлаштириш хизматларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун маданият ва спорт иншоотларини соддалашган тартибда хусусий шерикликка бериш таклифи илгари сурилди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳадаги вазирликлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга тегишли объектлар кесимида “йўл хариталари”ни тасдиқлаб, ижросини таъминлаш, хусусий шериклик лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo