icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

25.02.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринлари ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Кейинги йилларда Сирдарёда энергетика, қурилиш, тадбиркорлик бирмунча ривожланди. Ўтган йили давлатимиз раҳбарининг Сайхунобод туманига ташрифи чоғида томорқачилик ва кичик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тажриба яратилди.

Лекин ташаббускорлик камлиги учун саноат, савдо ва хизматлар ривожланишдан орқада қолиб кетаяпти. Хусусан, Сирдарёда хизмат кўрсатиш соҳасининг республикадаги улуши энг паст. Камбағаллик даражаси 11 фоиздан кўп. 22 минг нафар фуқаро ишсиз.

Бугун дунёда иқтисодий шарт-шароитлар тез ўзгармоқда. Бундай вазиятда изланиб, ўрганиб, ички имкониятларни тўла ишга солган ҳудуд ютади.

Шу мақсадда Сирдарё вилоятида инвестицияларни кўпайтириб, саноат ва бизнес-муҳитни яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, шунингдек, вилоятнинг транзит салоҳиятидан унумли фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Масалан, қарийб 900 гектар ер майдонида саноат зоналари ташкил қилиниши мўлжалланган. Бу 5 миллиард доллар инвестицияга ва 20 мингдан ортиқ янги иш ўрнига замин бўлади. Лойиҳалар Сирдарё, Ширин, Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Гулистон, Оқолтин ва Сардобада жойлашади.

Вилоят географик жиҳатдан Ўзбекистоннинг марказий қисмида, бир нечта халқаро автомагистрал кесишмасида жойлашган бўлиб, бир кеча-кундузда 311 мингта транспорт воситалари ўтади. Шунга кўра, тадбиркорлар бу йўллар бўйида юзлаб савдо шохобчалари очишга тайёрлигини билдирган.

Шу каби 500 минг квадрат метр савдо-сервис майдони ташкил этиб, 50 минг одамнинг бандлигини таъминлаш имконияти бор.

Ер-суви мўл бу ҳудудда пахта, шоли, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш учун катта салоҳият бор. Шу боис картошка, пиёз, маймунжон, қорағат ва олча майдонлари кенгайтирилади. Томорқа, дала ва каналлар четидаги 38 минг гектарга қайта ишловчи ва экспортчилар бириктирилади.

8 та тумандаги паст рентабелли 25 минг гектар ер шоли етиштиришга ўтказилади. Шоличилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун маҳсулотнинг 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилади.

Вилоятда мингдан зиёд хонадоннинг қурилганига эллик йилдан ошган. Реновация дастури асосида, уларнинг ўрнида 15 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. Бу борада Марғилон шаҳри, Дўстлик туманидаги ижобий тажрибалар ўрганилади.

Янги хонадонлар арзон бўлиши учун девелоперларга солиқ, божхона имтиёзлари берилади. Шунингдек, вилоятдаги йўл, электр, уй-жой, ирригация, боғча, мактаб ва бошқа ижтимоий объектларни янгилашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Гулистон шаҳрини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга зарур маблағ ажратиш ва бу ишларни 2025 йил 1 июлга қадар якунлаш топширилди. Шунингдек, Гулистон ва Ширин шаҳарларда урбанизация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида уларнинг ҳудудини кенгайтириш таклифи маъқулланди.

Умуман, бундай имкониятлар эвазига жорий йилда 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиб, экспортни 500 миллион долларга етказиш вазифаси белгиланди. Бунинг натижасида 16 мингдан зиёд янги иш ўрни очилиши, камбағаллик даражаси 7,4 фоизга тушиши қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo