icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Божхона фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар кўриб чиқилди

24.02.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Минтақавий ва халқаро иқтисодий алоқаларни яхшилаш мақсадида бу соҳада кўп ишлар қилинди. Ўнга яқин давлатлар билан олдиндан ахборот алмашинуви йўлга қўйилди, божхона расмийлаштируви ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари ташкил этилди. 4 та йирик божхона постида терминаллар қурилди, 20 дан зиёди янги ускуналар билан таъминланди. Тадбиркорлар учун 35 та ахборот тизими жорий қилиниб, экспорт жараёнлари 9 босқичдан 3 босқичга тушди.

Буларнинг натижасида чегара орқали транспортлар ҳаракати 8 баробар кўпайиб, қарийб 5 миллионтага етди. Бюджетга тушумлар 9 баробар ўсиб, ўтган йили 63 триллион сўмдан ошди. Юкларни расмийлаштириш вақти импортда 3 соат, экспортда 20 дақиқагача қисқарди.

Умуман, тизим соддалаштирилиши орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг сарф-харажати ва вақти тежалган. Халқаро логистика рейтингида божхона кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 140-ўриндан 74-ўринга кўтарилган.

Лекин ҳали рақамлаштириш, жараённи тезлаштириш ва қулайлаштириш бўйича вазифалар кўп. Тақдимотда шу борадаги чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда божхона ҳудудида қайта ишлаш турлари кенгайтирилгани самарасида бу тарзда экспорт қилинган товарлар улуши ўтган йили 1 миллиард доллардан ошган. Бу тизимни янада соддалаштириб, шу йилнинг ўзида экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкин.

Қўшни давлатлар билан савдо ва туризм алоқалари кенгайиб бораётгани туфайли чегарадаги йўловчилар ва автотранспорт оқими камида 2 карра ошиши кутилмоқда. Бу қўшимча инфратузилма яратиб, постларда ўтказувчанликни оширишни талаб қилади.

Жумладан, халқаро қатновларни кўпайтириш мақсадида автобусларда ҳам, авиарейслардагидек, йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан олиш тизими кўзда тутилмоқда. Натижада автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради. Шунингдек, энг йирик божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиш таклиф этилмоқда.

Божхона кузатувида сунъий интеллектни кенг қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Жаҳон банки мутахассислари кўмагида “хавф тизими” такомиллаштирилади. Бу тизим молиявий барқарорлик, савдо тарихи каби 122 та мезон бўйича тадбиркорларнинг ишончлилик даражасини баҳолайди. Шунингдек, рентген тасвирлари сунъий интеллект асосида таҳлил қилиниб, хавфли товарлар автоматик аниқланади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, соҳада халқимиз учун енгилликлар яратиш, тадбиркорлар ва туристларга тезкор хизмат кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида бунга божхона қонунчилигини тўлиқ мувофиқлаштириш вазифаси қўйилди.

Божхона институти салоҳиятини ошириш, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, таҳлика-таҳлил бўйича малакали кадрлар тайёрлаш, дуал таълимни кенгайтириб, амалиётни яхшилаш муҳимлиги қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo
image