icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Энергияни тежаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

19.02.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бу ҳақда 28 январда электр энергетикасини ривожлантириш бўйича ўтган йиғилишда топшириқ берилган эди.

Мамлакатимизда энергия қувватлари аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсувчан талабига мос равишда ошириб борилмоқда. 

2035 йилга бориб, электр истеъмоли ҳозиргидан 1,7 баробар ошиши ҳисоб-китоб қилинган. Бу талабни тўлиқ қондириш учун фақат ишлаб чиқариш эмас, тежамкорлик ҳам зарур. Хусусан, ўтган йили 50 миллиард куб метр табиий газ таъминланди, 81 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилди.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда 1 долларлик ялпи ички маҳсулот яратиш учун дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 2,5 баробар кўп энергия сарфланаяпти. Электр тармоқларидаги йўқотишлар 14 фоиз, табиий газда эса 7 фоиздан юқори.

Шу боис олимлар жалб қилиниб, жойларда энергияни тежаш имкониятлари илмий асосда ўрганилмоқда. Ҳозиргача 7 та вилоятда 4,6 миллиард киловатт-соат электр ва 1 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш имкониятлари аниқланган.

Тақдимотда шу каби ўрганишлар асосида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.

Мисол учун, сув хўжалигидаги эски насосларни замонавийсига алмаштириб, йилига 1 миллиард киловатт-соат электрни тежаш мумкин. Ижтимоий муассасаларда қозонхоналарни янгилаш, “яшил” энергиядан фойдаланиш орқали бу йил 5 миллион куб метр газ, 15 миллион киловатт-соат электрни иқтисод қилса бўлади.

Умуман, бу йил 1,6 миллиард куб метр газ ва 3,5 миллиард киловатт-соат электрни тежаш мўлжалланган. Бунинг учун ҳар бир корхона ва ташкилотга илмий асосланган чора-тадбирлар етказилади.

Жумладан, йирик саноат корхоналарида бир маҳсулот бирлиги ишлаб чиқаришга кетадиган энергия меъёри белгиланади. Шунинг ўзидан энергия сарфи 5-10 фоизга қисқаради. Ижтимоий объектларда энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича манзилли дастур тасдиқланади.

Кўп қаватли уйларда иссиқликни яхши сақлаш учун уларни изоляциялаш кенгайтирилади. Хонадонларда гелиоколлектор ва қуёш панели ўрнатишга арзон кредитлар берилади. Истеъмолчилар Япония тажрибаси асосида энергия тежаш саводхонлиги бўйича ўқитилади.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг барча тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жойларда тежамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Ҳудуд ва тармоқлар кесимида энергия исрофини камайтириш, талон-торожликларнинг олдини олиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo