
17.02.2025
Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;
- Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- "Ақлли" шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;
- Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.