icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди

20.01.2025

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 январь куни Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва дастурлар самарадорлигида молиявий назорат муҳим. Сўнгги йилларда Ҳисоб палатасининг иш услуби ўзгартирилиб, ҳудудларда бюджет интизомига кўмак берувчи ҳамкор идорага айлантирилди. Олдинги текширув тизими ўрнига халқаро стандартлар асосида аудит тизими жорий қилинди. Жаҳон банкининг “Ташқи аудит индикатори”да Ўзбекистон “яхши” даражага кўтарилди.

2024 йил 10 июлда Ўзбекистон Президентининг “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унда вазирлик ва давлат идораларида ички аудит тизимини такомиллаштириш, тизимни рақамлаштириш,  консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш каби вазифалар белгиланди.

Рақамли трансформация жараёни амалга оширилмоқда. “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилиниб, унга 34 та вазирлик ва идора боғланди.

2024 йилда Ҳисоб палатаси янги манбалар ҳисобидан 3,7  триллион сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлади. Вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилди, 2,3 триллион сўмлик молиявий камчиликлар олди олинди. Давлат харидларига оид 4,5 триллион сўмлик камчиликлар бартараф этилди.

Бундай амалга оширилаётган тизимли ишларни жорий йилда ҳам изчил давом эттириш зарур.

Жумладан, “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига  110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу орқали жорий йилда 480 триллион сўмлик бюджет харажатлари мониторинги тўлиқ қамраб олинади.

Бюджетга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш, молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш доимий вазифа ҳисобланади. Давлат улуши бор корхоналарнинг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш ҳам муҳим.

Жорий йилда бюджетга 309 триллион сўм даромадлар тушишини таъминлаш чоралари кўрилади. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш амалиёти бошланади.

Президент барча давлат идораларида молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилиниши зарурлигини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo