icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти “AMEA Power”, “М42” ва “IFFCO” компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

14.01.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида “AMEA Power” компанияси раҳбари Ҳусайн ал-Новайс, “М42” компанияси раҳбари Ҳасан Жасим ал-Новайс ва “IFFCO Group” компанияси раҳбари Шероз Алланни қабул қилди.

“AMEA Power” - қайта тикланувчи энергия соҳасида тез суръатда ривожланаётган компания. 20 мамлакатда умумий қуввати 6 гигаваттдан ортиқ бўлган лойиҳалар портфелига эга. “М42” инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. “IFFCO Group” озиқ-овқат соҳасида 100 дан ортиқ брендларни бошқаради.

Энергетика, инновациялар, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат саноатида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда БАА компаниялари билан инновацион ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

"AMEA Power" компанияси билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Шамол электр станциялари, энергия сақлаш тизимларини қуриш, нефть-кимё соҳасида юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, “М42” компанияси билан геномика соҳасида, "IFFCO Group" билан эса озиқ-овқат саноати ва маиший кимё учун ингредиентлар ишлаб чиқаришда ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo