icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" саммитининг очилиш маросимида иштирок этди

14.01.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан расмий ташриф билан Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун, 14 январь куни давлатимиз раҳбари "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитининг очилиш маросимида ҳамда барқарор ривожланиш соҳасида Шайх Зоид номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этди.

Тадбирда Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Нигерия Президенти Бола Тинубу, Руанда Президенти Пол Кагаме, Сейшел ороллари Президенти Уовел Рамкалаван, Уганда Президенти Ёвери Мусевени ҳамда бошқа хорижий давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

Олий мартабали меҳмонларни БАА раҳбари кутиб олгач, биргаликда суратга тушилди.

Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги - бу 2008 йилда БАА ҳукумати ва "Masdar" компанияси томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги глобал муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этилган халқаро платформадир. Форумнинг мақсади жаҳонда барқарор тараққиётни жадаллаштириш, иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишга кўмаклашиш, озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини таъминлаш, энергия тежамкорлиги ва карбонсизлантиришни илгари суришдан иборат.

Бу галги саммит кун тартибига "яшил" иқтисодиёт соҳасида барқарор тараққиётни таъминлаш, инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари киритилган.

Форум доирасида Амирликлар асосчиси – марҳум Шайх Зоид Ол Наҳаён номи билан аталувчи барқарор ривожланиш соҳасидаги ютуқлар учун мукофот билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади. Бу галги мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ғолиб деб топилди.

Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo