icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Транспорт соҳасидаги вазифалар кўрсатиб ўтилди

11.01.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган.

Лекин дунёдаги геосиёсий вазият бу соҳада қийинчилик туғдирмоқда. Ғарб йўналишида ташиш муддати 2 карра, харажати эса 1,5 баробаргача ошиб кетаяпти. Айрим Европа мамлакатлари чегараларидаги ўтказиш пунктлари ёпилган, бошқаларида узоқ навбатлар юзага келган.

Шу боис транспорт-логистика тизимини изчил ривожлантириш ва ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш зарурлиги таъкидланди.

Хусусан, халқаро ва минтақавий бозорларга олиб чиқадиган муқобил йўналишлар бўйлаб жойлашган мамлакатлар билан транзит юк ташувларни соддалаштириш ва эркинлаштириш, чегараларда ундириладиган йиғимларни ўзаро тенглик асосида камайтириш ёки бекор қилиш чораларини кўриш керак.

Юртимизда юк жўнатувчи ва ташувчини ўзаро боғлайдиган экспедиторлик хизматларининг асосий қисми хорижий компанияларга тўғри келади. Бу соҳада маҳаллий экспедиторларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг халқаро юк ташишдаги хизматларига қўшилган қиймат солиғи олинмайдиган бўлди. Натижада маҳаллий корхоналар улушини 45-50 фоизга чиқариш имконияти кўрсатиб ўтилди.

Шу каби чоралар орқали халқаро юк ташиш ҳажмини 2 карра ошириш, транспорт хизматлари экспортини камида 3 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ташувлар ҳажмини кўпайтириш ҳам муҳим. Бу борада яратилаётган қулайликлар натижасида мамлакатимиз сўнгги йилларда Жаҳон банкининг логистика бўйича индексида юқориламоқда. Бу транзит салоҳияти билан бирга инвестиция оқими ошишига, умуман, савдо-иқтисодий алоқалар ривожига хизмат қилади.

Мутасаддиларга электрон навбат тизимини кенг жорий этиб, чегарадан ўтиш вақтини 20 дақиқагача қисқартириш, транспорт воситаларини онлайн кузатиш тизимини йўлга қўйиш орқали қўшимча юк оқимларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Яна бир масала – йўналишсиз такси хизматларига тегишли. Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.

Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Ҳозирда 151 та агрегатор компаниялар иш юритаяпти ва бу яна ўсиб бораяпти. Шу боис агрегаторлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбуриятини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo