icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Инфратузилма қурилиши ва илк лойиҳалар кўздан кечирилди

28.12.2024

Давлатимиз раҳбари Янги Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик тармоқлари қурилиши билан танишди.

Маълумки, мазур шаҳар 1 миллион аҳоли яшашига мўлжалланган. Инфратузилма шунга мос ва узоқ муддатли бўлиши керак. Шу боис ҳозирги кунда катта ҳажмда ер ости муҳандислик ишлари бажарилиб, улкан бунёдкорликка замин яратилмоқда.

Шаҳарда инфратузилма, турмуш ва экология мутаносиб бўлади. Масалан, экологик транспорт тизими ташкил этилади. Метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади. Транспортлар қатнови учун 14 та туннел, 100 минг автомобилга мўлжалланган ер ости тураргоҳлари қурилади. Пиёдалар ҳамда велосипедчиларнинг тўсиқсиз ва хавфсиз ҳаракатланиши учун кенг қулайлик яратилади. 

Бугунги кунда бўлажак чорраҳалардан бирида устунлар пойдеворини қуйиш ва гидроизоляция ишлари бажарилмоқда. Президентимиз бу жараённи кўздан кечирди. Келажакни инобатга олиб, қурилишда юқори сифатли ва ташқи таъсирларга чидамли маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, айни пайтда бир ва икки секцияли муҳандислик коллекторлари қурилиши бошланган. Улар орқали марказлашган иссиқлик ва сув қувурлари, электр энергияси, телекоммуникация каби барча муҳандислик тармоқлари ер тагидан ўтказилади.

Шаҳарда замонавий урбанизация талаблари асосида “ақлли” технологиялар қўлланилади. Юртимизда илк бор “уч генерация” станцияси қурилади. Оқова сувлар ҳам замонавий технологиялар асосида қайта ишланиб, суғориш ва техник мақсадлар учун йўналтирилади. 

Давлатимиз раҳбарига Янги Тошкентнинг биринчи босқичида кўзда тутилган лойиҳалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Аукцион орқали сотувга чиқарилган ер участкалари ғолиблари ўзларининг инвестициявий лойиҳаларини тақдим этишди.

Шаҳарга кўплаб маҳаллий ва хорижий инвесторлар қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, биринчи босқичда 490 миллион АҚШ доллари қийматидаги 11 та кўп функцияли (mix-used) мажмуа, меҳмонхона ва ресторанлар лойиҳалари бошланган. Турар жойлар, тижорат жойлари ва ижтимоий муассасалар ҳудудни гавжумлаштиради. Меҳмонхона ва ресторанлар, ўзига хос дизайндаги муҳташам бинолар ташриф буюрувчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиши билан бирга шаҳарни туризм марказига айлантиради.

 Янаги йилда шаҳарнинг кейинги босқичлари учун ер участкалари босқичма-босқич таклиф қилинади. Ҳар бир босқичда, янги инвестицион имкониятлар ва лойиҳалар тақдим этилади. Бу, ўз навбатида, нафақат шаҳарни ривожлантириш, балки кўплаб янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий бизнесни қўллаб-қувватлашга ҳам хизмат қилади.

Умуман, келажакда шаҳарда инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли 200 мингта иш ўрни яратилади. Бунинг учун янги технопарклар, IT-парк, таълим ва тиббиёт кластерлари ташкил этилади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo