icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Инвестиция соҳасидаги режалар бўйича ахборот берилди

19.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни инвестиция бўйича 2024 йилдаги натижалар сарҳисоби ва келгуси йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

2017 йилдан буён мамлакатимиз иқтисодиётига барча манбалар ҳисобидан 188 миллиард доллар инвестиция киритилган. Шундан 87 миллиард доллари четдан жалб қилинган. Натижада инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 30 фоиздан ошиб, барқарор иқтисодий ўсишга замин бўлаяпти.

Бу йил иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми 1,3 баравар кўпайиб, 36 миллиард доллардан ошди. Буларнинг ҳисобига йил бошидан буён қўшимча 70 триллион сўмлик қиймат берадиган 560 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилди. Келаси йилдан экспортни яна 1 миллиард долларга ошириш имконияти пайдо бўлди.

Соҳа ва ҳудудларда очилаётган имкониятлар билан бу натижаларни янада оширса бўлади.

Йиғилишда инвестициялар, саноат ва савдо вазири 2025 йилги режалар тўғрисида ахборот берди. 

Келгуси йил 43 миллиард долларлик инвестицияларни ўзлаштириш кўзда тутилмоқда. Бу орқали 300 дан ортиқ йирик лойиҳа бажарилиши, импорт ўрнини босувчи 662 та янги маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари бунинг учун хорижий инвесторлар билан манзилли ишлаб, янада қулайликлар яратиш, эришилган барча келишувларни юқори даражада амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, бугунги кунда 1 минг 890 та лойиҳа бўйича иш кетмоқда. Уларнинг ижросини жадаллаштириш учун масъуллар белгиланди.

Йиғилишда ташқи савдо масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Жаҳонда кузатилаётган мураккаб вазиятда бу ўз-ўзидан бўлмайди. Экспорт-логистика занжирлари қийинлашаяпти, асосий экспорт бозорларимизда тайёр маҳсулот олиш камайяпти.

Бундай шароитда ички имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиб, иқтисодий тараққиёт суръатларини ошириш зарурлиги таъкидланди.

2030 йилгача мамлакатимизнинг йиллик экспорт ҳажмини 2 баробар ошириб,  45 миллиард долларга олиб чиқиш мақсади белгиланган. Бу режадаги инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириб, юқори қийматли маҳсулот ва хизматларни кўпайтиришни, экспорт географиясини кенгайтиришни талаб этади.

Мутасаддиларга режалар ижросини доимий таҳлил қилиб, ишни жойларда сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo