icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қатар етакчилари стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар

17.12.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан 17 декабрь куни қилган телефон орқали суҳбатда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалалари диққат марказида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Қатар Амирини миллий байрам - Давлатга асос солинган кун билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Қатар халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Фаол мулоқот ва алмашинувлар натижалари ижобий баҳоланди. Жорий йилнинг ноябрь ойида Доҳа шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтди. Октябрь ойида Тошкент шаҳрида Қатар маданияти ҳафталиги тадбирлари муваффақиятли ташкил этилди.

Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида энергетика, транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Пойтахтлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани ўзаро сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилмоқда.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари 2025 йилда бўлажак тадбирлар режасига, шу жумладан "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo