icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Уй-жойлар қурилишида аҳоли маблағлари кафолатланади

12.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилишида аҳоли маблағларини кафолатлаш тизимига оид тақдимот билан танишди.

Мамлакатимиз аҳолиси 37 миллиондан ошди. Шу йилнинг ўзида 215 мингта оила пайдо бўлди. Албатта, буларнинг барчаси уй-жойга талабни кўпайтиради.

Жорий йилда 100 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади. Келгуси йилда 120 мингта қурилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, талаб кўплигидан фойдаланиб, бу соҳада инсофсиз бизнес қилаётганлар ҳам бор. Тўлов тизими тартибга солинмагани, рақамлаштириш ва очиқ-ошкоралик йўқлиги бунга йўл очиб бераяпти. Янги уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини банк орқали эмас, тўғридан-тўғри қурувчига бераётгани учун бу маблағлар “соя”да қолаяпти. Кўп ҳолларда уйларни топшириш муддати кечикиб, аҳоли тўлаган пуллар “музлаб” турибди. Улушдорлик шартномалари ҳеч қаерда рўйхатга олинмай, фақат қурувчининг манфаатига хизмат қилаяпти.

Шу боис давлатимиз раҳбари 23 сентябрь куни қурилиш индустрияси бўйича ўтган йиғилишда уй-жой сотиб олишда аҳоли маблағларини кафолатлайдиган тизим яратиш топшириғини берган эди. Тақдимотда шу борадаги таклифлар кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, хорижий давлатларда “еscrow” тизими тажрибадан ўтган. Унга кўра, буюртмачи ва тижорат банки ўртасида тузиладиган шартномага асосан, ҳар бир қурилиш иншооти бўйича “еscrow” ҳисобварағи очилади. Кўчмас мулк учун келишилган маблағлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади. Унда йиғиладиган маблағлар асосида тижорат банклари буюртмачига пасайтирилган фоизда кредит тақдим этади. Қурилиш битгач, харидорнинг ҳисобварағидаги пул девелопер ташкилотга ўтказилади. Қурувчи ўз мажбуриятини бажармаган тақдирда, бу пул эгасига қайтариб берилади. “Еscrow” ҳисобварағида турган маблағларга ундирув қаратилмайди.

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, бу борада ҳуқуқий асос яратиш, мазкур тизимни қурилишга алоқадор вазирлик ва идораларда интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo