icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тошкентдан Хўжакентга янги электропоезд йўлга қўйилди

06.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни “Тошкент – Хўжакент” йўналишида янги электропоездни кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятини трансформация қилинмоқда. Жамият таркибида инфратузилма, вагон хизмати, йўловчи ташиш кабилар билан шуғулланувчи 6 та мустақил корхона иш бошлади. 

Поездлар парки ҳам кенгайтирилмоқда. Айниқса, йўловчи ташишда аҳоли ва туристларга қулайликлар оширилмоқда. Янги поездлар олиб келинди. Тошкентдан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларимизга “Афросиёб” электропоездларининг қатновлари кўпайтирилди. 

Ўтган даврда юртимизда 3 минг километрдан зиёд темир йўллар электрлаштирилди. Бухоро – Урганч –Хива темир йўл тармоқларини электрлаштириш якуний босқичда. Мискин – Нукус йўналишида жадал давом эттирилмоқда. Тошкент атрофида ҳам электрлашган йўл қурилиб,  поездларни ўтказиш имконияти 30 фоизга ошди.

Энди “Тошкент – Хўжакент” йўналишида янги электропоезд қатновга қўйилмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу поездга чиқиб, ҳаракатланиши ва қулайликларини кўрди.

Вагонлар шинам ва ёруғ, йўловчилар учун қулай. Ўриндиқлар сони 586 та. Маълумот таблолари ва ёнғин хавфсизлиги тизими ўрнатилган. Поезд соатига 120 километргача тезликка чиқа олади. Ҳар бир тарафга кунига учтадан қатнов йўлга қўйилади.

Сафар чоғида давлатимиз раҳбари темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун шароитларни яхшилаш, темир йўлларни электрлаштириш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглади.

Тошкент ва Хожикент оралиғидаги темир йўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиб, уларни тартибга келтиришга кўрсатма берилди. Йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш ва кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш топширилди. 

"Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳам муҳокама қилинди. Темир йўл четларини кўкаламзорлаштириш, сув ресурслари чекланган ҳудудларда хорижий тажриба асосида қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни экиш, чет элдан фақат маҳаллий иқлимимизга мос бўлган кўчатларни келтириш зарурлиги қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo