icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Трансформация дастурларининг ижроси ва режалар кўриб чиқилди

02.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни металлургия корхоналарининг трансформация дастурлари ҳамда 2025 йилги режалари билан танишди.

Сўнгги етти йилда бу соҳада ишлаб чиқариш 1,5 баробар ўсган. Хусусан, йиллик олтин қазиб олиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 26 тоннага, кумуш 77 тоннага, мис 32 минг тоннага ошган.

Охирги беш йилда тоғ-кон ва металлургияга қарийб 9,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 15 та йирик лойиҳа ишга туширилди. Натижада бу соҳа иқтисодиётни трансформация қилишда энг муҳим драйверга айланмоқда. Мамлакатимиз саноати ҳажмининг учдан бири унинг ҳиссасига тўғри келаяпти.

Тоғ-кон саноати электротехника, қурилиш материаллари, кимё, заргарлик каби тармоқлар учун хомашёни кўпайтириб, уларнинг ўсишига катта туртки бераяпти. Шунингдек, комбинатлар 60 дан ортиқ кичик ва ўрта корхоналар билан кооперация асосида яқиндан ишлаяпти.

Буларни давом эттириб, иқтисодий самарадорликни ошириб бориш – замон талаби. Тармоқ корхоналарини жаҳон молия бозорида жозибадор компанияларга айлантириш керак.

Йиғилишда тоғ-кон саноати ва геология вазири ҳамда комбинатлар раҳбарлари шу борадаги режалар бўйича ахборот берди.

Жумладан, 2025 йилда тоғ-кон ва геология соҳасидаги лойиҳаларга 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш кўзда тутилмоқда. Каолин ишлаб чиқаришни 50 фоиз ошириш, кўмир қазиб олишни 10 миллион тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

Навоий тоғ-металлургия комбинати бу йил илк бор халқаро бозорда евробонд жойлаштириб, 1 миллиард доллар арзон ресурс жалб қилди. Келгуси йил яна 500 миллион доллар евробонд чиқариш режалаштирилган.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ҳамда Ўзбекистон металлургия комбинатида янги қуюв прокатлаш мажмуаси ишга туширилади. Ўзбекистон технологик металлар комбинатида “яшил иқтисодиёт” учун муҳим бўлган ноёб металлар хомашёси кенгайтирилади.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилда комбинатлар трансформация орқали дунё бозорида рақобатдошлигини ошириш бўйича катта ўзгариш қилиши зарурлигини таъкидлади.

Бунда таннархни тушириш, фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш, халқаро бозорлардан маблағ олиб келиш, янги технологияларни жорий қилиб, иш жараёнини автоматлаштириш энг муҳим вазифалар экани кўрсатиб ўтилди.

Корхоналар жаҳондаги ўзгаришларга тез мослашиб, янги ташаббуслар кўрсатиши зарурлиги айтилди. Тежамкорлик ва самарадорлик тамойили асосида харажатларни камайтириш, саноат тармоқларини хомашё билан узлуксиз таъминлаш чоралари белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo