icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Автомобил саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди

25.11.2024

Президент Шавкат Мирзиёевга автомобил саноатида қилинаётган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди.

Мамлакатимиз саноатида автомобилсозлик улуши 10 фоизни ташкил этади. Ўтган ўн ойда 338 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. 1 минг 400 турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилган. Иқтисодий чоралар натижасида соҳада таннарх 4 фоиз камайган. Экспорт 455 миллион доллар бўлган.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раиси олдиндаги режалар ва вазифалар юзасидан ахборот берди.

Келаси йил 450 мингта автомобил ишлаб чиқариш ва экспортни 700 миллион долларга етказиш мақсад қилинган. Ҳудудий корхоналар билан кооперацияни кучайтириб, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган. Хусусан, 700 та детални ўзлаштириш бўйича 325 миллион долларлик 63 та лойиҳа амалга оширилади.

Маълумки, Жиззахда “BYD” компанияси билан ҳамкорликда электромобил заводи барпо этилган. Ҳозирда у ерда Chazor ва Song Plus Champion каби машиналар ишлаб чиқарилмоқда. Келгуси йилларда моделлар қаторини кенгайтириш режалаштирилган. Қиймати 300 миллион долларлик иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари хитойлик ҳамкорлар билан келишиб, қўшимча қувватларни қуриш, электромобиллар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни изчил ўзлаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

Кооперация асосида маҳаллий корхоналарга буюртмаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo