icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Монголиянинг сайланган Президентини табриклади

10.07.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани Монголия Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

“Сизнинг сайловлардаги ишончли ғалабангиз Монголия халқининг Сиздек бой амалий тажрибага эга ва ўз халқи ва мамлакати манфаатларига содиқ хизмат қилувчи машҳур ва нуфузли сиёсий арбобга бўлган юқори ишончи ва ҳурматини тасдиқлади”, - дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Монголияни кўп асрлик тарихга ва ўзига хос маданиятга, сезиларли табиий, иқтисодий ва транспорт-коммуникация салоҳиятларига эга давлат сифатида тан олади.

Дипломатик муносабатларнинг 25 йиллик даврида Ўзбекистон билан Монголия ўртасида конструктив сиёсий мулоқот, халқаро ташкилотлар, аввало, ШҲТ доирасида ҳамкорлик ўрнатилди, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар йўлга қўйилди.

“Ўзбекистон ва Монголия томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш учун кенг имкониятларга эга”, - деб қайд этилган мактубда.

Ўзбекистон Президенти “биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали давлатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларимизда сифат жиҳатдан янги саҳифани очамиз”, - деб эътироф этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo