icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор - иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи

23.11.2024

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги “Янгиҳаёт” индустриал технопаркида бўлди. 

Янгиҳаёт туманида 184 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Сўнгги йилларда кўплаб янги уйлар қурилиб, оилалар кўчиб келди. Улар учун шу яқин атрофда иш ўринлари ташкил этишга ҳаракат қилинмоқда.

Президентимизнинг 2021 йил 4 февралдаги қарори асосида барпо этилган “Янгиҳаёт” технопарки шу мақсадга қаратилган. Шавкат Мирзиёев 2022 йилда қурилиш майдони ва бўлажак лойиҳалар билан танишган эди. Технопарк учун 110 гектар майдон ажратилган. Ҳозир бу ерда 101 миллион долларлик 8 та корхона ишга туширилган, 520 та иш ўрни яратилган.

Давлатимиз раҳбари уларнинг айримларини кўздан кечирди.

Масалан, “Алмерро Груп” масъулияти чекланган жамиятида “Krember” бренди остида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бунинг учун 3 гектар ер ажратилган, 22 миллион доллар йўналтирган. Италия, Испания ва Туркия давлатларидан келтирилган илғор технология ўрнатилган. Корхонада йилига 320 миллиард сўмлик 80 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Маҳсулотларнинг 15-20 фоизи Хитой ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

Қиймати 21 миллион долларлик “Vera Modern Elektrical” корхонаси 600 турдаги кабель ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш, 4 миллион долларлик экспорт қувватига эга. Муҳими, маҳсулотларнинг 35-40 фоизи импорт ўрнини босади ҳамда маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етказилади.

Давлатимиз раҳбари корхоналар маҳсулотларини кўздан кечирди.

- Кейинги йилларда тадбиркорларга яратилган шароитлар бугун ўз натижасини бераяпти. Ўзимизнинг ишбилармонлар мана шундай кўп хилда ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараяпти. Бу имкониятларни ҳар йили кенгайтириб борамиз. Чунки тадбиркор иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи, - деди Президент.

Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш фаолияти учун тайёр бино-иншоотлар қуриш лойиҳаси билан ҳам танишди. Технопарк ичида “Mimar Group” компанияси томонидан икки қаватли мажмуа қурилиб, кичик корхоналар ва ҳунармандларга муддатли тўлов асосида сотилмоқда. Уларнинг ҳар бирида алоҳида ишлаб чиқариш ва кўргазма майдонлари бўлади. 

Бугунги кунда шундай биноларда умумий қиймати 3 миллион долларлик 4 та лойиҳа - эшик-ромлар, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш учун профиллар ва қуёш панеллари корхоналари иш бошлаган.

Президентимизга технопаркдаги режалар бўйича маълумот берилди. Жумладан, қурилиш материаллари, электротехника, логистика ва хизмат кўрсатиш, текстиль ва тўқимачилик саноати, озиқ-овқат саноати каби йўналишларда 386 миллион долларлик 46 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, технопаркдаги корхоналар учун мутахассислар тайёрлашда дуал таълим йўлга қўйилади.  
 
Умуман, технопаркда 2025 йилда 235 миллион долларлик 37 та, 2026 йилда эса 50 миллион долларлик 1 та лойиҳалар ишга туширилади. Натижада 10 мингта янги иш ўрни ва 35 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади.

Ўтган ўн ойда Янгиҳаёт туманида 3 мингдан зиёд аҳоли доимий ишга жойлаштирилган, 6  мингта ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтказилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo