icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

22.11.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. 

Сўнгги йилларда Хоразмда тадбиркорлик, агросаноат ва хизматлар изчил ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг йил бошидаги амалий ташрифи ҳамда унда белгиланган вазифалар бунга қўшимча суръат бағишлади.

Вилоятга келгуси йил 1,5 миллиард доллар инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган. Бу кўплаб корхоналар, иш ўринлари ва турмуш фаровонлигига асос бўлади.

Масалан, Қўшкўпир туманида 175 гектар ер саноат зонасига қўшиб берилса, 1 миллиард долларлик лойиҳаларга йўл очилади. У ерда электротехника, кимё, машинасозлик ва фармацевтика йўналишида 2 мингта иш ўрни яратилади.

Шовот каналининг ҳимоя зонаси 50 метрдан 25 метрга қисқартирилса, 30 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлади. У ерда 1 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 2,5 мингта янги иш ўрни очилади. Ғазовот ва Полвон каналлари атрофида ҳам 50 миллион долларлик лойиҳалар учун имконият бор.

Қишлоқ ва сув хўжалигида ҳам омилкорлик зарур. Масалан, Қўшкўпирда паррандачилик, Боғот туманида балиқчиликни кенгайтириш учун шароит етарли. Янгиариқда сув таъминотини яхшилаб, полиз, шоли ва балиқ етиштириш ҳисобидан 1,2 минг кишини ишли қилиш мумкин.

Ижтимоий соҳада ҳам таклифлар кўп. Хусусан, сифатли таълимга эҳтиёж юқори. Шу боис 44 та мактаб ва боғчани таъмирлаш, давлат-хусусий шериклик асосида янгиларини қуриш режалаштирилган. Шунингдек, Урганч, Боғот, Шовот ва Янгибозор туманида кўп тармоқли тиббиёт марказлари ташкил этиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни мужассам қилиб, қарор лойиҳаси тайёрлаш бўйича кўрсатма берди. Имкониятларни натижага айлантириб, одамларни иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo