icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Сергели туманида уй-жойлар қурилиши билан танишди

10.07.2017

Бугун Сергели туманининг 6-мавзеси улкан қурилиш майдонига айланган. Бу ерда 66 та 7 қаватли уй бунёд этилмоқда. Улар Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади. Мазкур турар жойлар туфайли 2 минг 500 дан зиёд оила янги уйга кўчиб ўтади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 10 июль куни мазкур уй-жойлар қурилиши билан танишди. 

Мамлакатимизнинг барча шаҳару қишлоқларида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари халқимизнинг ҳаётий муҳим манфаатларини таъминламоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Мазкур қарор асосида қурилаётган уй-жойлар шаҳарда яшаётган аҳолини, жумладан, ёш оилалар, уйга муҳтож фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Қарорга мувофиқ, 2017-2020 йилларда мамлакатимиз шаҳарларида 945 кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган. 2017 йилда 191 кўп қаватли уй қурилиши белгиланган. Шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилмоқда. 

Сергели туманидаги қурилиш ишлари учта майдонда олиб борилмоқда. 6-мавзедаги 66 та етти қаватли уй мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида ўз эгаларига топширилади. Бошқа майдонлардаги 36 та кўп қаватли уйни қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилган. 

Уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан замонавий қилиб барпо этилмоқда. Шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва инфратузилманинг бошқа объектлари қурилиши режалаштирилган. 

Президентимиз ушбу уйлардан бирига кириб, бу ерда яратилаётган шароитлар билан қизиқди. 

Мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича замонавий тизим яратилди, деди Шавкат Мирзиёев. Бу одамларнинг кўп йиллик орзу-истакларини рўёбга чиқарадиган муҳим йўналиш. Бу ишларни ўз вақтида бошламаганимизда шундай натижага эриша олармидик. 

Давлатимиз раҳбари соҳадаги ишларни яна бир бор танқидий кўриб чиқиш, одамлар ҳаёти учун яратилаётган қулайликларни янада ошириш, бунда масаланинг ҳар бир жиҳатига эътибор бериш зарурлигини таъкидлади. 

Қурилиш ташкилотларининг моддий-техник ва кадрлар салоҳиятини кучайтириш, массивларда манзарали дарахтлар ва гуллар экиш, шаҳарсозлик маданиятини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Бу ерга кўчиб келадиган аҳолининг дунёқарашини бойитиш ва масъулиятини ошириш, аёллар ва ёшлар учун иш жойлари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Шу ерда Сергели туманини комплекс ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар намойиш этилди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo