
Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
12.11.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокудаги иқлим саммити доирасида Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма гуманитар лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
ICESCO билан ҳамкорлик бўйича миллий комиссияни тезроқ тузиш муҳимлиги қайд этилди.