Ўзбекистон Президенти ва Еврокенгаш раҳбари шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
12.11.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Боку шаҳрида ўтаётган иқлим бўйича саммит доирасида Европа кенгаши Раиси Шарль Мишель билан учрашди.
Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни тез фурсатда қабул қилиш, шунингдек, "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.