
Ўзбекистон Президенти Ар-Риёдга жўнаб кетди
11.11.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 11 ноябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.