icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

27.10.2024

Бугун мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.

Мамлакатимиз Конституциясининг 128-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган.

Сайловда бешта: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Экологик партия, Халқ демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси иштирок этмоқда. Бу муҳим воқеа “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида, ривожланган ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтмоқда.

Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Депутатларнинг 75 нафари бевосита мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодларга овоз бериши йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади.

Сайлов қонунчилиги илғор демократик стандартларга мос равишда тубдан такомиллаштирилди. Жумладан, сайлов органларининг Марказий сайлов комиссияси бошчилигидаги янги тизими жорий этилди, жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ролини ошириш мақсадида сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатишда аёлларнинг улуши камида 40 фоиз бўлиши белгиланди.

Бу йилги сайловларнинг яна бир эътиборли жиҳати – жараён иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда “E-Saylov” ахборот тизими орқали амалга оширилганида намоён бўлди. Мазкур тизим сайловларнинг очиқлигини юқори босқичга олиб чиқди.

Барча сайлов участкаларида қонунчиликда белгиланган шароитлар яратилган. Жойларда 5 минг 770 та округ ва 11 минг 28 та, жумладан, 40 та хорижий мамлакатда 57 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Уни кузатишда МДҲ, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти, шунингдек, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси таркибида 850 нафардан зиёд хорижий ва халқаро кузатувчилар иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди. Ўз юрти ва яшаётган ҳудуди тақдирига дахлдорлигини ҳис қилиб, сайловларда фаол қатнашаётган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo