icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қозонга амалий ташриф якунланди

24.10.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига тадбирларга бой амалий ташрифи ниҳоясига етди.

Ташриф дастури якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти "БРИКС плюс" саммитининг ялпи мажлисида барқарор тараққиёт йўлидаги умумий мақсадларга эришишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида давлатимиз раҳбарининг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь, Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов, Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф, "Сбербанк" бошқаруви раиси Герман Греф билан учрашув ва музокаралари бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo