icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Наманган шаҳри Уйчи кўчасидаги уй-жойлар қурилиши билан танишди

08.07.2017

Мамлакатимизнинг барча шаҳарлари каби Наманганнинг ҳам қиёфаси йилдан-йилга гўзаллашиб, замонавий турар жой бинолари, маданият ва истироҳат боғлари барпо этилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари шаҳарнинг Уйчи кўчасини ободонлаштириш, инфратузилмасини такомиллаштириш, реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мазкур кўчада ўн бешта кўп қаватли турар жой биноси ва ўндан зиёд инфратузилма объекти қурилмоқда. Ўтган йилнинг кузида ушбу кўчада Наманган шаҳар 2-болалар ва ўсмирлар мактабининг замонавий биноси фойдаланишга топширилган. Иккита ёпиқ спорт зали ва бошқа зарур хоналарга эга бўлган мажмуада спортнинг кўплаб тури билан шуғулланиш учун имконият яратилган. 

Президентимиз кўп қаватли турар жойларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, аҳоли учун зарур шароитлар яратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. 

Шу ерда Наманган шаҳрида намунавий лойиҳа асосида бунёд этилаётган 8 та етти қаватли арзон турар жой биноси, Фарғона водийси темир йўлларини электрлаштириш концепцияси, Наманган темир йўл вокзалини янгидан қуриш, Республика ихтисослаштирилган кардиология ва эндокринология илмий-амалий марказлари Наманган филиаллари биноларини реконструкция қилиш, уларни малакали кадрлар ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, Косонсой туманида ёшлар ва ўсмирлар технопарки бунёд этиш лойиҳалари тақдимоти бўлди. 

Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳрида келаси йили намунавий лойиҳа асосида 18 та кўп қаватли турар жой қурилишини таъкидлади. Квартираларни тақсимлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш лозимлигини қайд этди. 

Президентимиз Ўзбекистон Бадиий академияси Наманган вилояти бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясининг реконструкция қилинган биноси ва бу ердаги кўргазма билан танишди. 

Галереяни ёшларимиз учун чин маънодаги маърифат масканига айлантириш, миллий анъаналаримизни давом эттирадиган «устоз-шогирд» мактабини яратиш, бундай галереяларни барча вилоятларда ташкил қилиш керак, деди давлатимиз раҳбари. Ёшларимиз кўп асрлик тасвирий ва амалий санъатимиз анъаналарига ҳурмат руҳида камол топсин. 

Президентимиз Наманган шаҳар 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида машғулотларда қатнашаётган бадиий гимнастикачи қизлар ва боксчи ёшлар билан мулоқот қилди. 

Бугун ўзбек бокс мактаби вакилларига бутун дунё спортчилари тан бермоқда, ҳавас қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган ёзги Олимпия ўйинларда жаҳонда тенгсиз эканини исботлади. Бундай ютуқларга эришиш учун нафақат замонавий шароит, балки тинимсиз меҳнат, фидойилик, ватанпарварлик ҳам талаб этилади. Сизларга ҳам келгусида катта спортда юксак парвозлар тилайман, деди давлатимиз раҳбари. 

Президентимиз ёш спортчиларга совғалар топширди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo