icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Муҳим иқтисодий йўналишлар таҳлил қилиниб, қўшимча имкониятлар кўрсатиб ўтилди  

22.10.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни маҳаллийлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи бу йўналишларда катта ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги етти йилда мамлакатимизга 78 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар келган. Давлат-хусусий шериклик бўйича қонун қабул қилиниб, мингдан зиёд лойиҳалар бошланган. 1 минг 800 турдаги янги маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, ҳали салоҳият катта. Йиғилишда мазкур йўналишларнинг ҳар бири таҳлил қилиниб, қўшимча имкониятлар кўрсатиб ўтилди.

Бугунги кунда барча тармоқларда 140 миллиард долларлик 366 та йирик лойиҳа амалга оширилаяпти. Инвестиция лойиҳалари доирасида йилига 15 миллиард долларлик ускуна, хомашё ва қурилиш материаллари олиб келинаяпти. Шуларнинг ҳар бирида маҳаллий улушни кўпайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Юртимиздаги йирик тармоқларда ҳам шундай имкониятлар бор. Масалан, энергетика тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш дастурига мувофиқ, 36 миллиард долларлик 164 та қувват яратилади. Шундан 88 таси давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилади.

Тоғ-кон саноати бўйича ҳам 1 миллиард 230 миллион долларлик дастур қабул қилинган. Соҳадаги йирик комбинатларга маҳаллий корхоналар ўзаро манфаатли боғланган.

Автосаноатда ҳам ушбу йўналишда ишга солинмаган имкониятлар кўп. Биргина қўшни давлатларда автомобиль эҳтиёт қисмларига йиллик талаб 1 миллиард долларни ташкил қилади.

Маҳаллийлаштириш жараёнида нарх бўйича ҳам, сифат бўйича ҳам рақобатдош маҳсулот чиқариб, экспортни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Ушбу йўналишлар бўйича аниқ лойиҳалар шакллантириб, имкониятларни натижага айлантириш зарурлиги таъкидланди. Саноат тармоқлари билан ҳудудлар ўртасида кооперацияни ривожлантириш, давлат харидларида маҳаллий маҳсулот ва хизматлар улушини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Яқинда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида 30 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари тасдиқланди. Бунда ҳар бир соҳанинг имкониятлари очиб берилган. Жумладан, транспорт бўйича 10 миллиард доллар, ижтимоий соҳаларда 6 миллиард доллар, коммунал тармоқда 5 миллиард долларлик режалар кўзда тутилган.

Бу лойиҳаларга инвесторларни жалб қилиш, маблағларни самарали йўналтириш вазифалари қайд этилди.

Йиғилишда хорижий инвестициялар оқими ва келгуси режалар ҳам кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида 23 миллиард 660 миллион доллар хорижий сармоя кириб келган. Шунингдек, 4 миллиард 600 миллион долларлик 120 та йирик қувват ишга тушган.

Йил якунигача бу суръат давом этади. Шу тариқа, 2017-2024 йилларда жалб этилган хорижий инвестицияларнинг умумий қиймати 100 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Йиғилишда мутасаддилар белгиланган вазифаларни бажариш режалари юзасидан ахборот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo