icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Прeзидeнт сайловининг натижалари эълон қилинди

09.12.2016

2016 йил 9 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқароларимиз ўзининг юксак сиёсий ва фуқаролик позициясини ҳамда Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини намойиш этиб, овоз беришда фаол иштирок этганини таъкидлади. 

Фуқаролар овоз беришда иштирок этиши орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини амалда яна бир бор ифодалади. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижаларига кўра, Сарвар Садуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 3,73 фоизи, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 3,46 фоизи овоз берди. 

Шундай қилиб, натижаларга асосан 2016-йил 4-декабр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-, 117-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 14-, 35-, 36-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 5-, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган, деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Мажлисда сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаган ҳамда умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш тамойилларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтгани таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини 5 халқаро ташкилот – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда Америка, Европа, Осиё ва Африканинг 46 та давлатидан 600 нафарга яқин кузатувчи кузатиб боргани сиёсий кампания демократия талаблари асосида очиқ ва ошкора ўтганининг ёрқин далилидир. Сайлов жараёнини мониторинг қилишда сиёсий партиялардан 37 мингдан ортиқ кузатувчи ҳам фаол иштирок этди. 

Сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Президент сайловини 615 миллий ва 272 хорижий оммавий ахборот воситалари, жумладан, 315 хорижий ва миллий интернет нашрлари ёритиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари томонидан мамлакатимиз ва чет элнинг 1 минг 400 нафардан ортиқ журналисти иштирокида сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 180 матбуот анжумани ва онлайн брифинглар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 22 минг 700 дан зийод мақола ва ахборот материаллари эълон қилинди, кўрсатув ҳамда эшиттиришлар эфирга узатилди. 

4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ўз олдига қўйган буюк мақсадлар йўлида – дунйодаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш, юртимизни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан модернизация қилиш, халқимиз учун эркин, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлаш борасида яна бир улкан қадам қўйганини, таъбир жоиз бўлса, мустақил тараққиётининг янги даврига кириб бораётганини яққол намойиш этди. 
 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo