icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишининг очилишида иштирок этади

25.09.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди ҳамда тадбир доирасида бир қатор учрашувлар ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, Бошқарувчилар кенгашининг тўққизинчи йиғилиши "Барча учун барқарор инфратузилма яратиш" мавзусига бағишланган. Глобал иқтисодиёт кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади, Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларида инфратузилмани ривожлантиришнинг стратегик дастурлари ва режалари муҳокама этилади.

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган икки кунлик саммитда 100 дан ортиқ мамлакатдан юқори даражали делегациялар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, етакчи хорижий компанияларнинг бошқарувчилари ва нуфузли экспертлар, жами 2 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон 2016 йил ноябрь ойида ОИИБга аъзо бўлган. Сўнгги йилларда мамлакатимиз банкнинг энг йирик бенефициарларидан бирига айланди. Амалга оширилган ва жорий лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошиб, "яшил" энергетика, йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларни қамраб олган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo