Ўзбекистон Президенти ва Германия Канцлери дарахт экдилар
16.09.2024
Ўзбекистон-Германия саммити якунида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Конгресс марказидаги хиёбонда биргаликда дарахт экдилар.
Бу Ўзбекистон-Германия кўп қиррали муносабатларида янги босқич бошлангани, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи бўлди.
Шу билан Президентимизнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.