icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Менинг энг катта мақсадим - халқимни рози қилиш, бахтли кўриш 

19.08.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги Жузимбағ маҳалласида бўлди.

Бу ерда 4 минг 300 нафарга яқин аҳоли яшайди. Учта мактаб, олтита боғча, етмишдан ортиқ тадбиркорлик субъектида аҳоли доимий иш билан банд.

Чорвачилик ва деҳқончиликка ихтисослашган бу ҳудудда 990 та хонадоннинг томорқаси бор. Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллий имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, деҳқончилик учун 174 нафар фуқарога 128 гектардан ортиқ ер узоқ муддатга ажратилган. Улар деҳқончилик қилиб, рўзғор учун қўшимча даромад қилмоқда. Иссиқхона ташкил этиб, йилига икки марта ҳосил олишни йўлга қўяётган оилалар сони кўпаймоқда.

Маҳаллада “Оrol Agro” корхонаси томонидан “Ёшлар узум боғи”  ташкил этилган. Унда 40 кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб берилган.

Воиш усулида парвариш қилинаётган бу токзорнинг қатор ораларидан ҳам омилкорлик билан фойдаланилмоқда. Турли сабзавотлар етиштирилиб, 400 тоннагача маҳсулот олинмоқда. Токлар тўлиқ ҳосилга кириши билан йилига қиймати 4 миллиард сўмлик 200 тоннага яқин маҳсулот олиниши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари шу ерда деҳқончилик қилаётган йигит-қизлар билан суҳбатлашди.

Улар сўнгги йиллардаги имкониятлардан фойдаланиб, деҳқончилик учун ер олгани, полиз экинлари ва кўкатлар етиштириб, даромад топаётганини айтди. Режа ва ниятлари ҳақида гапирди.

- Сизларнинг ишли бўлганингизни, кўзингиздаги ишончни кўриб, хурсанд бўлдим. Ўзи менинг энг катта мақсадим шу - халқимни рози қилиш, бахтли кўриш. Қилаётган ишларимиз тўғри, фақат уни кенгайтиришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ёшларнинг таклифлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун совуткичли омбор қуриш, эҳтиёжманд йигит-қизларнинг тўйлари ва шартнома тўловларига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo